11.11.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 11.11.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420-2
Date of entry into force
12.11.2025
Ҳужжат 12.11.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3420-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-180-сон «Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сон «Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарори (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 27 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26/10 сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«эскроу ҳисобварақ — банк (эскроу агент) томонидан ҳисобварақ эгасидан (депонентдан) олинган пул маблағларини қабул қилиш ва сақлаб туриш учун очиладиган ҳамда эскроу шартномасида белгиланган асослар мавжуд бўлганда бошқа шахсга (бенефициарга) ўтказиб бериш мажбуриятини назарда тутадиган махсус банк ҳисобварағи;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги «г1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г1) эскроу ҳисобварақлари;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. БДМАБда банк ҳисобварақларини очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотлар банклар томонидан юбориладиган электрон сўровлар асосида шакллантирилади ҳамда Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан шу куннинг ўзида мижозга хизмат кўрсатувчи банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига узатилади. Ушбу маълумотлар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Банк ҳисобварақлари очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки юридик шахслар номидан вакил қилинган шахслар томонидан тақдим қилинади, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳолатлари бундан мустасно.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга банк ҳисобварағи очишда банклар ушбу норезидент юридик шахсларни ва уларнинг ҳисобварақларига кирим қилинадиган маблағларнинг келиб чиқиш манбаларини «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ ўрганиши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахслар банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақлари масофадан туриб очилганда, улар номидан тўловларни (банк амалиётларини) амалга оширувчи шахслар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, электрон рақамли имзоси ёки қўлда қўйилган имзолар намуналари электрон қурилмалар орқали олинганда, қоғозда имзолар намуналари қўйилган варақча талаб этилмайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 11-банднинг тўртинчи хатбошиси, 12-банднинг тўртинчи хатбошиси, 13-банднинг бешинчи хатбошиси, 14-банднинг тўртинчи хатбошиси, 16-банднинг бешинчи хатбошиси, 26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҳужжати (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси)» деган сўзлар «ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Резидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида банк ҳисобварағи очиш учун мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотноманинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза, норезидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки электрон шакли, норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлишини (яшашини) тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассисларини рақамли идентификация қилиш (Фасе-ИД) ёхуд банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатган банкнинг «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига таянган ҳолда банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар норезидент жисмоний шахсларга банк ҳисобварағи очишда уларнинг Ўзбекистон Республикасида муқим (уч ойдан кам бўлмаган) даврга рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, ишлаётганлиги ёки ўқиётганлиги, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатларни) талаб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассислари масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норезидент жисмоний шахс илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар томонидан банкда ҳисобварақ очиш учун қўшимча равишда банкка махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарор тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга депозит ҳисобварақлари ЖШШИР асосида очилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги мазмундаги 171 — 173-бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс номига миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза, вояга етмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг (қонуний вакили) шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда шахсни тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган шахснинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисида маълумот кўрсатилмаган ҳолларда, жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар мазкур Йўриқноманинг 171-бандида белгиланган ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин. Бунда ушбу шахслар банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини шахсан тақдим қилади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағи шартномасида банк томонидан ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш белгиланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Меҳрибонлик уйлари, Болалар уйлари, «Мурувват» болалар интернат-уйлари, «СОС — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг филиаллари, кичик ҳажмли болалар уйлари, тутинган (фостер) оилалар ва бошқа тўлиқ давлат таъминотидаги муассасаларда ёки бошқа ташкилотларда тарбияланаётган (жойлаштирилган) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ва бошқа тўловларни жамлаш мақсадида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мурувват» болалар интернат-уйларига жойлаштирилган етим бўлмаган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлмаган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин. Бунда ҳисобварақда жамланган маблағлардан фойдаланиш мазкур ҳисобварақни очиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«29. Банклар томонидан таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишда, уларнинг имзо намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш рақамли идентификациялаш орқали амалга оширилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 46-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мижознинг барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг қолдиғи мижоз (тугатувчи) топшириғига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилганидан сўнг банк ҳисобварағи ёпилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)