01.11.2025 йилдаги 291-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Косон тумани ҳокимининг қарори, 01.11.2025 йилдаги 291-4-60-Q/25-сон
Date of entry into force
01.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Косон туманидаги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-боби ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 2026 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун туманда 2026 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш мақсадида, қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ижтимоий муҳофазага муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамда одам савдосидан жабрланган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 7 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 20 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланганлиги раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Косон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Косон туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Косон тумани ҳудудидаги ташкилотлар бўйича 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларини белгилаш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлган давлат ташкилотларида мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумий сонининг етти фоизидан ошмаган миқдорда ҳамда ходимлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларда (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумийсонининг уч фоизидан ошмаган миқдорида келгуси йил учун 144 та иш ўринларини захирага қўйиш, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар учун 5 фоиз (7 киши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 12 фоиз (18 киши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун 63 фоиз (91 киши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун 14 фоиз (20 киши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 6 фоиз (8 киши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0 фоиз (0 киши) миқдорида иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш мақсадида қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида захирага қўйиладиган иш ўринларининг тайёрлигини йил бошланишидан олдин ўн кундан кечиктирмай таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаши, бу ҳақда Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини биринчи чорак тамом бўлганидан сўнг, 10 кундан кечикмай хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга жойлаштириш тўғрисида Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага қўйиладиган иш ўринларини сақлаш шартлари Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун иш берувчиларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида субсидия маблағларини тўлаб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 3-, 13-, 34-, 38-, 39-, 40-, 41-моддаларига асосан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Косон тумани Кенгашининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Косон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Ш.Авазов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш кун муддатда ушбу қарор нусхасини 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича халқ депутатлари Косон тумани Кенгашининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман ҳокимининг 2024 йил 23 октябрдаги 350-4-60-Қ/24-сонли қарори 2025 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман ҳокимининг 2025 йил 30 октябрдаги 290-4-6-Қ/25-сонли қарори туман адлия бўлимининг 2025 йил 31 октябрдаги 30-7-1/52-сонли тақдимномасига асосан бекор қилинган ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Назаров зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
291-4-60-Q/25-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.