ONLINE TRANSLATE
Document passport
Халқаро меҳнат стандартлари миллий қонунчиликка имплементация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.11.2026 йилдаги ЎРҚ-1189-сон

Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди.
 
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади.
 
Иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланди.