ONLINE TRANSLATE
Document passport
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда маҳаллалар ролини кучайтириш ва ҳудудларнинг яшиллик даражасини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.09.2026 йилдаги ПФ-206-сон

Фармонга кўра, 2026 йил 1 октябрдан республикада тозалик ва озодалик долзарб 2 ойлиги ўтказилади. Бунда:
 
2026 йил 1 октябрдан бошлаб яшил ҳудудлар жойлашувини аниқлаш, ерларни тайёрлаш, кўчат ва буталар захирасини яратиш чоралари кўрилади;
 
кўчат ва буталарни экиш мавсуми:
 
2026 йил 1 ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
 
2026 йил 5 ноябрдан Бухоро ва Навоий вилоятларида;
 
2026 йил 10 ноябрдан Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
 
2026 йил 20 ноябрдан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошланади.
 
2027 йил 1 январдан “Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида “Маҳаллани яшиллаштириш” пакети жорий этилади.
 
“Яшил маҳалла” лойиҳаси доирасида маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий ходим бириктирилади. Бунда:
 
“маҳалла еттилиги” аъзолари ўрмончи-мураббий томонидан ҳар экиш мавсуми бошланишидан олдин бир маротаба қисқа ўқув курсларида ўқитилади.