ONLINE TRANSLATE
Document passport
Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.05.2026 йилдаги ПҚ-191-сон

Қарорга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача метрополитенда йўловчи ташишни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор вазифалари этиб белгиланди:
 
метрополитенда ташиладиган кунлик йўловчилар сонини 1,8 млн нафарга, бекатлар сонини 79 тага ва линиялар узунлигини 103 кмга етказиш;
 
ҳаракат интервалини 2-3 дақиқагача тушириш ва бошқалар.
 
2028 йил якунига қадар:
 
метро бекатларига кириш жойларида ҳамда бекатдан-бекатга ўтиш йўлакларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда вендинг аппаратлари ва кичик кўчма савдо объектларини жойлаштириш чоралари кўрилади;
 
метро станциялари олдида автотураргоҳларни ташкил қилиш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи “Park & Ride” тизими йўлга қўйилади:
 
автотураргоҳдан фойдаланганларга чиптадан чегирмалар бериш;

автотураргоҳ тўловини метро чиптаси орқали қоплаш механизмларини жорий этиш.
 
хусусий тадбиркорларга метрополитен тоннель ва бекатларида аукцион орқали ижара асосида хавфсиз фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади.