ONLINE TRANSLATE
Document passport
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.03.2026 йилдаги ПҚ-115-сон

Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Сербия Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2025 йил 28 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.

Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.