Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Document passport
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.03.2026 йилдаги ПҚ-113-сон
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
2025 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Сербия Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;
2025 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Сербия Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.