ONLINE TRANSLATE
Document passport
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.03.2026 йилдаги ПҚ-112-сон

Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Ҳукумати ўртасида 2023 йил 24 февралдаги Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

Битим 2023 йил 18 июль куни Шуша шаҳрида имзоланган.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.