Фармонга асосан қуйидагилар белгиланди:
1) Сурхондарё вилояти чегара яқини зонасида «Термиз» эркин иқтисодий зонаси («Термиз» ЭИЗ) ташкил этилди.
Қуйидагилар «Термиз» ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:
ЭИЗ ҳудудида биринчи навбатда кластер ёндошувидан кенг фойдаланган ҳолда ЭИЗ қатнашчилари ўртасидаги мустаҳкам кооперация асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида рақобатбардош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
ЭИЗ ҳудудларидаги саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари яратилишини, бунинг асосида республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражаси ва даромадлари оширилишини таъминлаш;
маҳаллий минерал-хом ашё респурсларини чуқур қайта ишлаш ва жаҳонга машҳур брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ўз ҳудудларида ЭИЗ ташкил қилинган минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
етакчи хорижий компаниялар ва корпорациялар иштирокида замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ғоят қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш.
2) «Термиз» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва уни кейинчалик узайтириш эҳтимоли борлии ҳамда фаолият юритиш мобайнида «Термиз» ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилиши;
4) «Термиз» ЭИЗ қатнашчиларининг ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши тенг улушларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши.