Қонун 11 боб ва 58 моддадан иборат.
1. Қонуннинг мақсади фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2. Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён;
мактабгача таълим ва тарбия — болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури;
3. Қонунда мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган.
4. Мактабгача таълим ва тарбия олишга доир давлат кафолатлари мустаҳкамланган.
5. Қонунда Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатлари белгиланган.
6. Қонунда мактабгача таълим ва тарбия тизими ва мактабгача таълим ташкилотларининг турлари келтирилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турлар бўйича ташкил этилади:
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.
7. Қонунда мактабгача таълим ташкилотининг мақоми белгиланган.
8. Қонунда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш асослари келтирилган.