|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.03.2025
|
Ўзбекистон Республикаси олий Кенгашининг
Қарори
«ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1016-сонли «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 29 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
маълумотларнинг маҳфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни; Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини; Ўзбекистон Республикасининг алоҳида тартибга бўйсунувчи, алоҳида муҳим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектлар рўйхатини; Ўзбекистон Республикасида махфийликни сақлаш тартибини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
давлат сирларини сақлаш борасидаги ишларни пул билан ва моддий-техника билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
849-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 233-модда)