Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
«ЗУЛФИЯ» НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Зулфия» номидаги Давлат мукофотига номзодларни танлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ўзбекистон Ресубликаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ–2326-сон Фармони билан тасдиқланган «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги низомнинг 1-банди биринчи хатбошидаги «25 ёшгача бўлган» сўзлари «14 ёшдан 22 ёшгача бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 2 февраль,
ПФ-3717-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 22-модда)