|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.06.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2001 ЙИЛ 3 МАРТДАГИ 108-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 июндаги 263-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2005 йилги параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошида «ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 22 сентябрь,
213-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 288-модда)