|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ҲАВО ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА» 1992 ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ 44-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарорининг 4-бандидаги бош директорининг 6 нафар ўринбосари сўзларидан кейин «шу жумладан битта биринчи ўринбосари» деган сўзлар киритилсин.
Шу бандга қуйидаги таҳрирдаги 2-хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Бош директорининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Компаниянинг чет элдаги ваколатхоналари раҳбарлари лавозимларига Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авиакомпания томонидан тайинланади».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 февраль,
53-сон