Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎСИМЛИК ЁҒИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика ички истеъмол бозорини ўсимлик ёғи билан барқарор тўлдиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 1 октябрдан бошлаб ўсимлик ёғи учун акциз солиғи:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пахта ёғи (саноат мақсадларида фойдаланиладиган ёғ бундан мустасно) учун уни ҳисоблашнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда 65 фоизли ставка бўйича ундирилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган учун товар бож қийматининг 20 фоизи миқдоридаги ставка бўйича ундирилади.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1998 йилда Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида» 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон қарорига 14-1-илованинг ўсимлик ёғига оид қисми;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорига 2-илованинг ўсимлик ёғига оид қисми.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 сентябрь,
379-сон