|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ПРАВДА ВОСТОКА» ГАЗЕТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ГАЗЕТАСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мунтазам ва малакали ёритиш, хўжалик юритишнинг бозор принципларини жорий этиш, кучли ижтимоий сиёсатни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Правда Востока» газетаси таҳририятининг газетани Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий газетасига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унинг муассиси этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилансин.
Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафтада «Правда Востока» газетасининг беш сони чиқарилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб «Правда Востока» газетасининг ўз даромадлари ҳисобига таъминланмаган харажатларини қоплашга маблағ ажратишни назарда тутсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 сентябрь,
474-сон