Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1820-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 18 мартдаги 166-сон «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида «E-urugʻ» ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 21 майдаги 89-сон «Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1820, 2008 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 229-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 ноябрь
41-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2025 йил 18 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2025 й., 10/25/1820-1/1121-сон)