|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Академик В.Воҳидов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 1995 йил 6 июлдаги 257-сон қарорининг 1-бандидан «ва келгусида ушбу тиббиёт муассасаси «Академик В.Воҳидов номидаги республика жарроҳлик илмий маркази» деб номлансин» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон КП МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Кардиология илмий-текшириш институтини Тошкент давлат медицина институтидан ажратиш ва уни Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш министрлигининг Ўзбекистон кардиология илмий-текшириш институти деб номлаш тўғрисида» 1978 йил 8 февралдаги 84-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 8 апрель,
179-сон