|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.10.1997
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИНИНГ УМУМИЙ-МАЖБУРИЙ ТУСДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 294-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМча КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси учун йиғим тўланиши бюджетдан қўшимча маблағ ажратилишига олиб келишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарори қуйидаги таҳрирдаги 3-банд билан тўлдирилсин.
«3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилинадилар».
Қарорнинг илгариги 3-банди 4-банд деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 15 июнь,
300-сон