Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонун:
1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ва (ёки) унда қурилган бинолар ва иншоотларга;
(1-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
3) ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (бундан буён матнда Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари деб юритилади) томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларига;
4) 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилган ҳоллар мустасно);
5) фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
6) 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;
7) хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;
8) фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартибини белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бир марталик умумдавлат акцияси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ 2018 йил 20 апрелдан 2019 йил 1 майга қадар ўтказилган бир марталик умумдавлат акцияси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик — ушбу Қонунга мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этиладиган кўчмас мулк объектлари учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошадиган миқдордаги қарздорлик;
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
ортиқча эгалланган ер участкаси ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқ бўлган, ер участкасининг чегарасидан ташқарида, унга туташ ҳудудда жойлашган ер майдони;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасифуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларсиз, шу жумладан бундай ҳужжатлар йўқолган ёки тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳолда эгаллаб келинаётган ёки ортиқча эгалланган ер участкаси.
3-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, ушбу ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этишда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади. Бунда ижара муддатининг бошланиш санаси ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан ҳисобланади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қароридан норози бўлган шахслар ушбу қарор устидан судга қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиши, прокуратура ва адлия органлари эса қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза (шикоят) бериши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
2-боб. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари
4-модда. Якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(4-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ортиқча эгалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ва (ёки) унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари
(5-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун фуқароларга, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва иншоотлар қуриш учун якка тартибдаги тадбиркорларга ва резидент бўлган юридик шахсларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган майдондан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ва (ёки) унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
(5-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
ортиқча эгалланган ер участкаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига туташган бўлса;
фуқароларга ажратилган ва улар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасининг умумий майдони ушбу Қонун 12-моддаси учинчи қисмининг талабларига мувофиқ бўлса;
мазкур ер участкаси илгари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ҳамда ортиқча эгалланган ер участкасининг биргаликдаги умумий чегарасидаги бинолар ва иншоотлар ушбу моддада белгиланган муддатга қадар қурилган бўлса;
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(5-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
6-модда. Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини бир марталик умумдавлат акцияси доирасида эътироф этиш мумкин деб топган ёки эътироф этишни рад этган ёхуд бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги муносабати билан аризаларнинг кўриб чиқилиши якунига етмаган ҳолларда, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган асосларга кўра амалга оширилади.
7-модда. Туман (шаҳар) ҳокимларининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмаган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ва резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
қарор туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида 2021 йил 8 июнга қадар қабул қилинган бўлса;
туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан рад этилган бўлмаса;
ер участкаси ажратилганидан кейин икки йил ичида бино ва иншоот белгиланган мақсадларга мувофиқ қурилган ёки уларнинг қурилиши бошланган бўлса;
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(7-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
8-модда. Фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудида жойлашган турар жойларига бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда улар эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудида жойлашган турар жойларига бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда улар эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
фуқаро боғдорчилик ва узумчилик ширкати аъзоси бўлса;
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(8-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
9-модда. Кичик саноат зоналари ҳудудларига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудларига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг мазкур кичик саноат зонаси ҳудудида ўз маблағлари ҳисобидан икки йил ичида қурилган ёки қурилиши бошланган (бундан мавжуд бинони қайта қуриш, реконструкция қилиш мустасно) яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
(9-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
инвестиция мажбуриятлари ва бошқа ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса;
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
10-модда. Хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
мазкур ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотлар, якка тартибдаги уй-жой хусусийлаштирилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлса;
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(10-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
11-модда. Фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари
Фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлари эгаллаган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги шартларнинг барчасига риоя этилганлиги асос бўлади, агар:
мазкур ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларга, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойга бўлган мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлса;
мазкур ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмаган бўлса;
мазкур ер участкасидан фойдаланиш юзасидан жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида низо мавжуд бўлмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкаси учун ер солиғи бўйича, унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун эса мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаса.
(11-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
12-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг қўшимча шартлари
Ушбу Қонуннинг 4 — 11-моддаларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бўлган ер участкаси ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойларнинг қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларга (мавжуд бўлса) мувофиқ қурилиш тақиқланган ҳудудларда жойлашмаганлиги мазкур ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш учун асос бўлади.
Бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда, ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи ер фондининг тоифаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилганидан кейин кўриб чиқилади.
Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қуйидаги ўлчамларда эътироф этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) агар ер участкаси 1999 йил 1 январга қадар эгалланган бўлса, — барча ҳудудларда 0,24 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда;
(12-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) агар ер участкаси 1999 йил 1 январдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, — Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда.
(12-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Ер участкалари бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибидан Тошкент, Нукус шаҳарлари ёки вилоят марказлари ҳудуди таркибига ўтказилган ҳолларда, ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи улар аввал жойлашган маъмурий-ҳудудий бирликдаги ижара ҳуқуқини эътироф этиш шартларига мувофиқ, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда эътироф этилади.
Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.
3-боб. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тартиби
13-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ҳар йилги режа-жадвал (бундан буён матнда режа-жадвал деб юритилади) асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади) томонидан кейинги йил учун ҳар йили 1 октябрга қадар тасдиқланади ва жамоатчиликка эълон қилинади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори билан ҳар бир маҳалла бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги органлари, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари вакилларидан, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларидан иборат таркибда жамоатчилик асосида ишловчи ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
14-модда. Автоматлаштирилган ахборот тизими ҳамда унда маълумотлар ва ҳужжатларни йиғиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотларни ва ҳужжатларни келишиш Кадастр агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда автоматлаштирилган ахборот тизими деб юритилади) орқали амалга оширилади.
Кадастр агентлиги автоматлаштирилган ахборот тизимининг операторидир.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотлар ҳамда ҳужжатлар автоматлаштирилган ахборот тизимига Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳамда ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар томонидан киритилади (бириктирилади).
Ушбу маълумотлар ва ҳужжатлар ваколатли ташкилот раҳбарининг ёки унинг ўринбосарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Маълумотлар ва ҳужжатлар автоматлаштирилган ахборот тизимига ушбу Қонуннинг 15-16-моддаларида назарда тутилган тартибда, икки босқичда киритилади (бириктирилади).
Маълумотларнинг ва ҳужжатларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиши (бириктирилиши) устидан назорат прокуратура ва адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Ваколатли ташкилотлар тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни ўз ахборот тизимларини автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда тақдим этиши мумкин.
15-модда. Автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни ва ҳужжатларни киритишнинг (бириктиришнинг) биринчи босқичи
Маълумотларни ва ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишнинг (бириктиришнинг) биринчи босқичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишинча ижара ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқиладиган ер участкасининг, бинонинг ва иншоотнинг электрон йиғмажилди (бундан буён матнда электрон йиғмажилд деб юритилади) яратилади.
Электрон йиғмажилдга қуйидаги маълумотлар киритилади (бириктирилади):
1) ер участкасининг кадастр рақами;
2) ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар:
фуқаронинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, доимий яшаш жойи ва телефон рақами;
резидент бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва ушбу юридик шахс раҳбарининг телефони рақами;
3) ер участкаси жойлашган манзил, ер фондининг тоифаси ва майдони, шунингдек 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимидаги (WGS-84) шартли чегаралар;
4) ер участкасининг жойлашув схемаси;
5) ер участкасидан амалда фойдаланилиш мақсади;
6) ер участкасининг ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бирига мансублиги.
Электрон йиғмажилд ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотларга ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжудлигини кўриб чиқиш, шунингдек маълумотларни ва ҳужжатларни киритиш (бириктириш) учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда тегишинча юборилади.
16-модда. Автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни ва ҳужжатларни киритишнинг (бириктиришнинг) иккинчи босқичи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотларни ва ҳужжатларни киритишнинг (бириктиришнинг) иккинчи босқичида йигирма кун муддатда ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ваколатли ташкилотлар:
(16-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
юборилган электрон йиғмажилдни кўриб чиқади;
маълумотлар ва ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади (бириктиради).
Автоматлаштирилган ахборот тизимига:
1) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан — ер участкасининг электрон онлайн-аукционга қўйилганлик ёки қўйилмаганлик ҳолати тўғрисидаги, шунингдек бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар хусусийлаштирилганлиги ёки хусусийлаштирилмаганлиги тўғрисидаги;
2) туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан:
фуқаро боғдорчилик ва узумчилик ширкати йиғилишининг баённомасига мувофиқ ширкат аъзоси эканлиги, шунингдек унинг бинолар ва иншоотларга, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқи эътироф этилганлиги ёки эътироф этилмаганлиги ҳақидаги;
ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилганлиги ёки ажратилмаганлиги тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 13-моддасига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳлар далолатномасига кўра мазкур Қонуннинг 5-моддасига ва 12-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ер участкаси эгаллаб олинган йил тўғрисидаги;
(16-модда иккинчи қисми 2-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этиладиган бинолар ва иншоотлар, шу жумладан якка тартибдаги уй-жойлар хусусийлаштирилганлиги ёки хусусийлаштирилмаганлиги ҳақидаги;
тузилмасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари мавжуд бўлган ҳолларда — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг сони, турлари, улардан фойдаланилиш мақсадлари, уларнинг қурилиш тақиқланган ҳудудларда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлиги тўғрисидаги;
(16-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
3) Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бошқармалари томонидан — кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектлари қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарганлиги ёки бажармаганлиги ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг сони турлари, улардан амалда фойдаланилиш мақсадлари тўғрисидаги;
(16-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг, Транспорт вазирлигининг, Сув хўжалиги вазирлигининг, Рақамли технологиялар вазирлигининг, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари (бўлинмалари), туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси, тегишли муҳандислик-коммуникация (электр, алоқа, газ, ичимлик суви, канализация) тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиши қайси ҳудудда қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларга (мавжуд бўлса) мувофиқ тақиқланган бўлса, тегишинча уларнинг ўша ҳудудларда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлиги ҳақидаги;
(16-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
6) туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан — ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларнинг ҳамда улар жойлашган ер участкасининг санитария-ҳимоя зоналарида, чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашганлиги ёки жойлашмаганлиги тўғрисидаги;
7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан — ер участкаси учун ер солиғи бўйича ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан:
тегишли космик суратлар мавжуд бўлган тақдирда, бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг ушбу Қонуннинг 4 — 7-моддаларида ва 9-моддасида назарда тутилган муддатларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги;
тегишли космик суратлар мавжуд бўлмаган тақдирда ёки мавжуд космик суратларда бинолар ва иншоотлар қурилганлигини аниқлашнинг техник имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу Қонуннинг 4 — 7-моддаларида ва 9-моддасида назарда тутилган муддатлардан кейин, бироқ икки йилдан ошмаган давр ичида олинган биринчи космик суратга асосан бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг мазкур муддатларга мувофиқлиги ҳақидаги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги;
(16-модда иккинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
9) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан — ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилганлиги ҳамда ушбу қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаганлиги ҳақидаги;
10) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан — қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори (бундан якка тартибдаги уй-жойлар қурилган ер участкалари мустасно) тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар киритилади (бириктирилади).
Жойига чиқиб ўрганиш ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ташкилотлар томонидан режа-жадвалга мувофиқ бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ҳамда ўз вақтида киритилиши (бириктирилиши) учун уларни тақдим этган ташкилотлар жавобгар бўлади.
Ер участкаси учун ер солиғи бўйича, шунингдек унда қурилган бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда солиқ органлари мазкур қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги хабарномани икки ой муддатда қарздорнинг манзилига ёзма шаклда ҳамда унинг телефон рақамига хабар тарзида юборади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат солиқ қарздорлигини бартараф этиш учун берилган муддатга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси учун тўхтатиб турилади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган тегишли маълумотлар қарздорлик бартараф этилганидан кейин янгиланади.
17-модда. Маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиш
Автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғмажилд маълумотлари тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар учун бурчакларида, Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида жамоатчиликка эълон қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатлар бўйича эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, электрон йиғмажилддаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида улар бўйича ваколатли ташкилотларга шикоят қилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Шикоятлар «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
18-модда. Маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш
Электрон йиғмажилдга оид маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шикоят келиб тушмаган тақдирда электрон йиғмажилд ушбу Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ барча ваколатли ташкилотлар томонидан тўлиқ киритилган (бириктирилган) маълумотлар ва ҳужжатлар билан бирга автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик тарзда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига кўриб чиқиш учун уч иш куни ичида юборилади.
Агар мазкур муддат ичида шикоят келиб тушган бўлса, мазкур шикоят ваколатли органлар томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимига уч иш куни ичида киритилади.
Шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумот, шунингдек автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ва ҳужжатларга ўзгартириш киритилган тақдирда, мазкур ўзгартириш ваколатли ташкилотлар томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимига уч иш куни ичида киритилади.
Шикоятни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумот ва (ёки) автоматлаштирилган ахборот тизимидаги маълумотлар ва ҳужжатларга киритилган тегишли ўзгартиришлар автоматлаштирилган ахборот тизимига ваколатли ташкилотлар томонидан киритилганидан кейин бир иш куни ичида, бироқ электрон йиғмажилддаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинган кундан эътиборан камида бир ой ичида электрон йиғмажилд Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига кўриб чиқиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ушбу Қонун талабларига мувофиқлик жиҳатидан йигирма иш куни ичида ўрганилади, шунингдек ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида белгиланган асосларга ҳамда 15 ва 16-моддалари талабларига мувофиқ ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асослилиги тўғрисида хулоса тайёрланади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади (бириктирилади).
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электрон йиғмажилднинг, маълумотлар ва ҳужжатларнинг ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида белгиланган асосларга ҳамда 15 ва 16-моддалари талабларига мувофиқ эмаслиги ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асосли эмаслиги тўғрисида хулоса чиқариш учун асос бўлади.
(18-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган шикоят йигирма иш куни ичида ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси бекор қилиниши ёки хулоса ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин ҳамда бу ҳақда тегишли шахслар ёзма равишда хабардор қилинади.
Агар шикоятда кўрсатилган эътирозлар ваколатли ташкилотнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) маълумотига ва (ёки) ҳужжатига тааллуқли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мазкур ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилотига ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириш учун сўров хати юборилади.
Ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилоти сўров хатида назарда тутилган масалани ўн кун муддат ичида ўрганиб чиқиб, ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) маълумотнинг ва (ёки) ҳужжатнинг асослиги ёки асоссизлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жавоб хати юборади. Бунда шикоятда кўрсатилган эътирозлар асосли деб топилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, ваколатли ташкилотнинг маълумоти ва (ёки) ҳужжати эса мазкур ваколатли ташкилотнинг энг юқори турувчи ташкилоти томонидан бекор қилинади ҳамда тегишли кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи мазкур ташкилотлар томонидан қайта кўриб чиқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг хулосаси суд томонидан бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, тегишли кўчмас мулк объектига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласи ушбу Қонун талабларига мувофиқ умумий тартибда қайта кўриб чиқилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан саккизинчи — ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Маълумотлар ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг бир қисми қурилиш тақиқланган ҳудудда жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қонун 16-моддаси иккинчи қисмининг 2, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган ваколатли ташкилотлар томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган (бириктирилган) тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаб, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш масаласини қайта кўриб чиқиш учун маълумотларни тегишли ваколатли ташкилотларга қайтаради. Бунда тегишли ваколатли ташкилотлар беш иш куни ичида ушбу маълумотларни қайта кўриб чиқиб, ер участкасининг жойлашув схемасида қурилиш тақиқланган ҳудуддаги чегириб ташланадиган майдонни кўрсатган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақидаги ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган маълумотларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади (бириктиради).
Ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан маълумотлар берилган тақдирда, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари мазкур кўчмас мулк объектининг электрон йиғмажилд ҳужжатига йигирма беш кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда уни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасининг ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларнинг қурилиш тақиқланган ҳудуддаги қисмини чегириб ташлаган ҳолда, унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан маълумотлар берилганлиги ушбу ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асосли эмаслиги ҳақида хулоса чиқариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига асос бўлади.
(181-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
19-модда. Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида хабардор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ушбу Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Кадастр агентлиги томонидан тегишли шахслар ушбу Қонуннинг 23-моддасида белгиланган бир марталик тўловни йигирма иш куни ичида тўлиқ тўлаш орқали чегирмага эга бўлиши ва (ёки) бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаши ҳамда бир марталик тўловни тўлашдан озод қилинганлиги тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов белгиланган муддатларда тўлиқ тўланмаган тақдирда, ушбу Қонуннинг 231-моддасига асосан бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома имзолангунига қадар, уларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш тўғрисидаги ишлар тўхтатиб турилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли шахслар томонидан бир марталик тўлов тўлиқ тўланган ва (ёки) бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган тақдирда, электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тайёрланган ижобий хулосалар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига навбатдаги сессияда (мажлисда) кўриб чиқиш учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда юборилади.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
20-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилиш
Ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юборилган маълумотлар ва ҳужжатлар уч ой ичида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессияларида (мажлисларида) муҳокама қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, рўйхатга олиш ва эълон қилиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг «E-qaror» ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
1) ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар (фуқаролар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили, юридик шахс бўлган резидентларнинг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами);
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ижара ҳуқуқи эътироф этилаётган ер участкаси жойлашган манзил, майдон ер участкасининг ижара муддати, ундан амалда фойдаланилиш мақсади, у эгаллаб олинган йил;
(20-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
3) мулк ҳуқуқи эътироф этилаётган бинолар ва иншоотлардан амалда фойдаланилиш мақсади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бино ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилинганидан кейин Кадастр агентлиги тегишли шахсларни ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш лозимлиги тўғрисида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда хабардор қилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан олтинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
21-модда. Ҳуқуқ эгаси
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи инвентаризация жараёнида аниқланган ва автоматлаштирилган ахборот тизимида мазкур ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс сифатида кўрсатилган фуқаро ва якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек резидент бўлган юридик шахс номига эътироф этилади.
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс вафот этган тақдирда, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ҳамда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ушбу вафот этган шахс номига эътироф этилади. Бунда мазкур объектга нисбатан меросни расмийлаштириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ворислик тартибида ҳал этилади.
22-модда. Ижара ҳуқуқи эътироф этилган ер участкасининг ер фонди тоифасини ўзгартириш
Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилиши лозим бўлган ер участкаси аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари ёки саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига кирмаган тақдирда ҳам ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг эътироф этилишига йўл қўйилади, бундан суғориладиган ерлар мустасно.
Бунда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг эътироф этилиши мазкур ер участкасини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари ёки саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун асос бўлади.
Фуқароларга тегишли бўлган, якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилганда ер участкаси аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказилиши муносабати билан фуқаролардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар ундирилмайди.
Фуқароларга тегишли бўлган, якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкалардан бошқа ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилганда ер участкаси аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари ёки саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.
4-боб. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов
23-модда. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов миқдорлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 1-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2-бандларида (бундан яшаш учун мўлжалланмаган жой объектлари мустасно), 3, 5, 7, 8-бандларида белгиланган асосларга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
(23-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
1) Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;
2) Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;
3) вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
4) бошқа аҳоли пунктларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
Бир марталик тўловни тўлашдан қуйидагилар озод этилади:
1) бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар;
2) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тўловнинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.
Агар бир марталик умумдавлат акцияси доирасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топиш белгиланган хулосасига асосан далолатнома шакллантирилган, бироқ бир марталик йиғим ундирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда ундирилмаган бўлса, у ҳолда бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ундирилади, бунда бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ундирилган бир марталик йиғим суммаси инобатга олинади.
Бир марталик умумдавлат акцияси доирасида тўланган бир марталик йиғим ва ушбу Қонун доирасида ундириладиган бир марталик тўлов ўртасидаги фарқ қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 1-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида (бундан якка тартибдаги уй-жойлар мустасно), 4, 6-бандларида, 12-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган асосларга кўра ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов фойдаланиш турига мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати миқдорида ундирилади.
(23-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўртача бозор қиймати ер участкаларидан фойдаланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 0,01 гектар майдон учун фуқаролар ўзини ўзи бошқаришининг ҳудудий бирликлари бўйича ҳар йили январь ва июль ойларида белгиланади, унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этилади. Бунда тегишли ҳудудда охирги ўн икки ойда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича электрон онлайн-аукционлардаги ўртача нархлар, электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган ҳудудлар учун эса тегишли туман (шаҳар) ёки юқори турувчи маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича ўртача нархлар ижара муддатига кўра тузатиш киритилган ҳолда асос сифатида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231-модда. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни амалга ошириш тартиби ва шартлари
Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловнинг эллик фоизи ушбу Қонун 19-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддатда тегишли шахслар томонидан тўланган тақдирда, улар бир марталик тўловнинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги шартнома туман (шаҳар) солиқ инспекциялари ва тегишли шахслар ўртасида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали имзоланади ҳамда ушбу тўловнинг ҳисоб-китоби юритилади. Агар ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилаётган шахс вафот этган бўлса, мазкур шартнома унинг яқин қариндошларидан бири томонидан қоғозда имзоланади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган кундан эътиборан тегишли шахслар томонидан қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин:
ушбу Қонун 23-моддасининг биринчи қисмида белгиланган бир марталик тўлов бир йил муддатда;
ушбу Қонун 23-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган бир марталик тўлов уч йил муддатда.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов тегишли шартномада белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, қарздорликни туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан жарима ва пеня қўлланилмаган ҳолда ундириш чоралари кўрилади.
(231-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
24-модда. Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўлов суммасини тақсимлаш
Ушбу Қонун 23-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундириладиган бир марталик тўлов суммаси қуйидагича тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
25 фоизи — Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига;
5 фоизи — туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига.
(24-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазна ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварағига;
қолган қисми — кўчмас мулк жойлашган ҳудудда ташаббусли бюджетлаштириш доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишли туман ва шаҳар бюджетлари орқали фуқаролар ташаббуслари жамғармаларига.
Ушбу Қонун 23-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ундириладиган бир марталик тўлов суммаси қуйидагича тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳисобварағига;
5 фоизи — туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига;
(24-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазна ҳисобварағига;
5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига;
қолган қисми — кўчмас мулк жойлашган ҳудудда ташаббусли бюджетлаштириш доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишли туман ва шаҳар бюджетлари орқали фуқаролар ташаббуслари жамғармаларига.
5-боб. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғидаги давлат ва жамоатчилик назорати
25-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғидаги давлат назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида давлат назорати, шу жумладан ушбу Қонунда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолларини барвақт аниқлашга ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар прокуратура ва ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг, Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Давлат назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилади.
26-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғидаги жамоатчилик назорати
Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғидаги жамоатчилик назорати фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг IV бўлими.
27-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга кўмаклашиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан ҳудудий фуқаролар ўзини ўзи бошқариш бирликлари бўйича ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга кўмаклашиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари (бундан буён матнда жамоатчилик гуруҳлари деб юритилади) ташкил этилади.
Жамоатчилик гуруҳи таркибига тегишли сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ҳамда ҳар юзта оиладан камида бир нафардан фуқаро киритилади.
Жамоатчилик гуруҳлари:
ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида аниқланган қонун бузилишлари ҳоллари юзасидан ваколатли давлат органлари хабардор қилинишини таъминлайди;
ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартиби юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;
автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилган маълумотларни кузатиб боради, зарур бўлган тақдирда, ушбу маълумотлар билан танишишда фуқароларга кўмаклашади;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари лойиҳаларининг муҳокамасида иштирок этади.
28-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ҳамда уларда бинолар ва иншоотлар қуриш билан боғлиқ қонун бузилишларини бартараф этиш
Ушбу Қонунга мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этилмаган, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ҳамда уларда бинолар ва иншоотлар қуриш билан боғлиқ қонун бузилишларини бартараф этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ер кодексининг 91, 911-моддалари.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29-модда. Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ушбу Қонунга мувофиқ ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинган қарорлар ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон. 2024 йил 8 ноябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Қонунга мувофиқ ҳуқуқлар эътироф этилган кўчмас мулк объектлари бўйича бир марталик тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида шартнома тузилган бўлса, ушбу шартномага асосан бир марталик тўлов тўлиқ тўлангунига қадар туман (шаҳар) солиқ инспекциялари мазкур кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга нисбатан белгиланган тартибда тақиқ қўяди.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)
Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
30-модда. Ижара ҳуқуқи эътироф этилган ер участкасини хусусийлаштириш
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ушбу Қонунга мувофиқ эътироф этилиб, унга бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин мазкур ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва асосларда хусусийлаштирилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни.
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Бошқа қонунларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни эътироф этмаслик, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик қўллаш, бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуриш билан боғлиқ қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги қоидалари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни ушбу Қонунда белгиланган муддатда ва тартибда эътироф этиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
32-модда. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси.
33-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
34-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
35-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ушбу Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 август,
ЎРҚ-937-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 03/24/937/0585-сон; 15.06.2026 й., 03/26/1153/0603-сон)