1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгисини таъсис этиш тўғрисида
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори даражадаги касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлаётган соҳа ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
1. «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва «Ўз касбининг устаси» белгиси таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
«Ўз касбининг устаси» белгиси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Ўз касбининг устаси» белгиси ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртмасига асосан «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони, «Ўз касбининг устаси» белгиси ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
4. «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони, «Ўз касбининг устаси» белгиси ҳамда уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар эса тақдирланаётган шахслар фаолият юритаётган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 ноябрь,
681-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 681-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
1. Ушбу Низом «Моҳир алоқачи» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
2. Кўкрак нишони билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш, почта алоқаси хизматлари ва логистика тизимини модернизация қилиш ишларига катта ҳисса қўшган, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан бошқаларга намуна бўлган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар вазирликка тақдим этади.
Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан аъзолари 7 нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
8. Комиссия хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар чиқарилади.
9. Кўкрак нишони ҳар йили 7 май — алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
10. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ярим баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 209-моддаси.
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни вазирликка тақдим этади.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
2-босқич
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.
Ҳар йили 20 апрелга қадар
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳар йили 1 майга қадар
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар)
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони билан тақдирлайди.
Ҳар йили 7 май — алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 681-сон қарорига 1а-ИЛОВА
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Моҳир алоқачи» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр.
Кўкрак нишонининг олд томонида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини англатувчи вертикал узуқ чизиқлар фонида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий рамзи ҳамда унинг остида Ўзбекистон Республикасининг харитаси акс эттирилган.
Гувоҳноманинг олд томони (биринчи бети) юқори чеккасидан 29 миллиметр пастда, марказда, кўкрак нишонининг қадағичсиз аслига тенг ўлчамдаги тасвири акс эттирилган.
Кўкрак нишони тасвиридан 10 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MOHIR ALOQACHI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти. 16 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 3 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар тилла рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч кулрангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 17 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOHNOMA» сўзидан 7 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 12 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Axborot texnologiyalari», учинчи сатрда «va kommunikatsiyalarini», тўртинчи сатрда «rivojlantirish vazirligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 9 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «___» __________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 8 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «MOHIR ALOQACHI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда, «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 681-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўз касбининг устаси» белгиси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнатлари учун тақдирланади.
3. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) тизимидаги ташкилотлар «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар вазирликка тақдим этади.
Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
5. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан аъзолари 7 нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан тасдиқланади.
7. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш тартиби
8. Комиссия хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 майга қадар чиқарилади.
9. «Ўз касбининг устаси» белгиси ҳар йили 7 май — алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
10. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
11. «Ўз касбининг устаси» белгиси билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 681-сон қарорига 2а-ИЛОВА
«Ўз касбининг устаси» белгисининг
ТАВСИФИ
«Ўз касбининг устаси» белгиси янгиланиш, юксалиш ва яратувчилик каби маъноларни англатувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлиб, 0,5 микрон қалинликдаги никель билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади.
«Ўз касбининг устаси» белгисининг қалинлиги 2,5 миллиметр ва диаметри 32 миллиметрни ташкил қилади.
«Ўз касбининг устаси» белгисининг олд томонида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини англатувчи вертикал узуқ чизиқлар фонида, марказда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий рамзи акс эттирилган.
«Ўз касбининг устаси» белгиси тасвиридан 7 миллиметр пастда оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZ KASBINING USTASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 16 кегль), иккинчи сатрда «belgisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 15 кегль), учинчи сатрда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 16 кегль) сўзлари ёзилган.
Ёзувлар кумуш рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч кулрангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳноманинг тартиб рақами учун «№» белгиси ва 17 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOHNOMA» сўзидан 7 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 12 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Axborot texnologiyalari», учинчи сатрда «va kommunikatsiyalarini», тўртинчи сатрда «rivojlantirish vazirligi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 9 миллиметр пастда оралиғи 5 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «___» ________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 6 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZ KASBINING USTASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), иккинчи сатрда «belgisi» bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда, «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.