Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 20 МАРТДАГИ 90-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчиларга табиий газ сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига 1-илованинг «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар» устунига «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернининг Навоий кон-металлургия комбинати» сўзлари қўшилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 2 октябрь,
339-сон