Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ «УМИД» ЖАМҒАРМАСИ ҲОМИЙЛАРИНИ СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармасини тузиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг хайрия жамғармалари сирасига киритилсин.
2. Белгилансинки, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг «Умид» жамғармаси дастурларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилган маблағлари фойда (даромад)га солиқ солиш базасидан чиқариб ташланади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 27 июнь,
328-сон