Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.11.1997
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИНВЕСТ» МИЛЛИЙ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 ноябрдаги 524-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳсоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекинвест» Миллий суғурта компаниясининг ички ва халқаро суғурта бозорларидаги фаолиятини кучайтириш, молиявий имкониятларини ошириш мақсадида, шунингдек унинг Марказий Осиё минтақасида нуфузли молия муассасаси сифатида тан олинганлигини назарда тутиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси Директорлар кенгашининг компания устав фондини ўз даромадлари ҳисобига кўпайтириш ва уни миллий валютада 50 млн сўмгача етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
3-бандининг биринчи хатбошида ва «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-бандида «10 (ўн) миллиард миллий валюта миқдорида» сўзлари «50 миллион сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-банди охирги гапдаги «республика Ҳукумати» сўзларидан олдин «компания Директорлар кенгаши тақдими асосида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 27 сентябрь,
376-сон