Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчи ва ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркиби ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини (кейинги ўринларда — ҳарбий хизматчи ва ходимлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, ўқув жараёнини замонавий ахборот ва педагогик технология воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлигининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри «Хўжайли» гузаридаги «Қизкетган» қўрғонида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 81416-ҳарбий қисми ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказини ташкил этиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги А. Қодирий кўчаси 43-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси балансидаги Автохўжалик ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент минтақавий ўқув марказини ташкил этиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона ўқув марказини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона минтақавий ўқув марказига айлантириш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах ўқув марказини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг (кейинги ўринларда — минтақавий ўқув марказлари) асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи ва ходимларини, ички ишлар органлари сафдорлар таркибини маъмурий-ҳуқуқий, жамоат тартибини сақлаш, касбий ва психологик тайёргарлик, жанговар махсус тайёргарлик бўйича бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
ҳарбий хизматчи ва ходимларни ватанпарварлик, Ватанига ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларда одоб-ахлоқ фазилатларини шакллантириш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қодир бўлган, билимли, маънавий етук, жисмонан соғлом, хизмат бурчини виждонан бажара оладиган фаол ҳарбий хизматчи ва ходимларни тарбиялаш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари учун малакали мутахассислар тайёрлаш;
қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш муаммолари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий таклифлар, тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
ҳарбий хизматчи ва ходимларни зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажаришлари учун зарур бўлган назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни пухта эгаллаш имконини берадиган зарур шарт-шароитлар яратиб бериш;
ўқув жараёнига ўқитишнинг илғор услуб ва шаклларини, замонавий ахборот технологиялари воситаларини жорий қилиш, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг белгиланган вазифаларни ҳал этишга амалий йўналтирилганлигини таъминлаган ҳолда, ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз равишда такомиллаштириб бориш;
ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг малакасини оширишда ўқитишнинг онлайн шаклини кенг қўллаш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг таълим муассасалари ўртасида доимий равишда илмий ва амалий тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказларининг штатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг умумий штат бирликларини қайта тақсимлаш ҳисобидан ташкил этилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) минтақавий ўқув марказлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкларга, мустақил балансга ҳамда банк муассасаларида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмаларининг мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент минтақавий ўқув маркази — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;
(4-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Фарғона минтақавий ўқув маркази — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;
(4-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиззах минтақавий ўқув маркази — Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;
(4-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда мутахассислар учун;
(4-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув марказида ўқиш 2022 йилнинг 1 мартидан ташкиллаштирилади;
д) вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган, қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш пуллик-шартнома асосда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланадиган ставкалар (тарифлар) бўйича амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилгаан — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий штат бирликлари доирасида минтақавий ўқув марказларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартириш киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти маблағлари ҳисобидан қўриқлаш бўлинмалари учун мутахассисларни ўқитиш самарадорлигини ошириш мақсадида минтақавий ўқув марказларининг моддий-техник ва ўқув-машғулот базаларини мустаҳкамлаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга ошириш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳамда вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти минтақавий ўқув марказларининг раҳбарлари ва педагогларининг илмий-педагогик фаолиятини умумий мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослашган ўқув маркази Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчилар ва ходимларни тайёрлаш бўйича таянч бўлинма ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизмат мутахассислари минтақавий ўқув марказларининг ўқув-тарбия жараёнига жалб қилинишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
минтақавий ўқув марказларида таълим жараёнининг сифатини ошириш, ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти маблағлари ҳисобидан шартнома асосида республиканинг етакчи олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертлари, шунингдек, захирадаги ҳарбий хизматчи ва ходимларни жалб қилинишини;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан касбий, жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалий машғулотларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органлари ўқув объектларидан, ўқув моддий-техник базаларидан ҳамда дала ўқув майдонларидан (полигонларидан) бепул кенг фойдаланилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Белгилансинки:
2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент минтақавий ўқув марказининг қурилиш, реконструкция ва ободонлаштириш бўйича ишлари ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий сектори, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент минтақавий ўқув маркази вақтинча Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Шохидонтепа кўчаси, 126-уй манзилида жойлаштирилади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига моддий-техник ва ўқув-машқ базаларини мустаҳкамлаш, такомиллаштириш учун республиканинг давлат ва тижорат банкларидан кредит олишга рухсат берилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Таркибида қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига кейинги йил учун ушбу бўлинмалар мутахассисларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш режасини тақдим этиб борсин ва уларнинг қатъий ижросини таъминласин.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 3 март,
ПҚ-5016-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.03.2021 й., 07/21/5016/0184-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон)