Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.05.2008
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА НОЛЬ СТАВКАСИНИ ҚЎЛЛАШ НАТИЖАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН САЛБИЙ ФАРҚНИ ҚОПЛАШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 22 мартда 1460-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 43, 51 ва 2008-22-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш натижасида юзага келган салбий фарқни қоплаш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳакида» қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1460-1, 19.05.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 610-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил., 52-сон, 523-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 20 февралда 5 ва 98-15-сон билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалик корхоналарига қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш тартибига (1998 йил 1 июнь, рўйхат рақами 441) мувофиқ, қарор қиламиз:
1. Хўжалик юритувчи субъектларда қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкасини қўллаш натижасида юзага келган салбий фарқни қоплаш тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
27-сон
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
50-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
2005-24-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 94-модда)