|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ЕНГИЛ САНОАТ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ») БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИНГ КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Енгил саноатни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, тармоқда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, мулкчиликнинг жамоа шаклларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон енгил саноат моллари ишлаб чиқариш давлат уюшмаси («Ўзбекенгилсаноат») Кенгаши ва «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари Кенгашларининг таклифларини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекенгилсаноат» таркибига кирувчи «Ўзбектўқимачи», «Ўзбеккийим», «Ўзбекпойабзал» ва «Ўзбекчинни» концернлари тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 103-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 103-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 179-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 103-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 103-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг;
«Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбектўқимачи» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 135-сон;
«Чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш «Ўзбекпойабзал» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 136-сон;
«Чинни буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбекчинни» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 137-сон;
«Тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш «Ўзбеккийим» Ўзбекистон давлат концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 17 майдаги 138-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик эса йилнинг ҳар чорагида бир марта кўриб чиқилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 ноябрь,
558-сон