Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ «БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги 474-II-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 1 ноябрдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 28 август,
№ 669-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.,9-сон, 169-модда)