Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бошоқли дон экинларининг харид нархларини ошириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жамоат хўжаликлари, давлат хўжаликларини, ижара, фермер ва бошқ хўжаликларни бошоқли дон экинлари етиштиришни кўпайтиришга рағбатлантириш мақсадида ва моддий-техника ресурсларининг нархлари ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил ҳосилидан бошлаб бошоқли дон экинларинииг ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
буғдой‎ —‎ тоннаси 500 мииг сўм-купон‎
жавдар‎ —‎‎ тоннаси 475 минг сўм-купон‎
арпа ва сули‎ —‎‎ тоннаси 400 минг сўм-купон.‎
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги бошоқли дон экинлари янги харид нархларининг прейскурантларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 апрелдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган бошоқли дон экинларининг ҳарид пархлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 3 июнь,
282-сон