1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси ўрмон давлат қўмитасининг
қарори
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3165]
Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
1. Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. БАКИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 апрель,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 29 апрелдаги 6-сон қарорига ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир
ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Мазкур уруғ ва нав назоратини ўтказиш қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик ҳақида»ги Қонунининг 12-моддасига асосан ишлаб чиқилиб, ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликлари — ўрмон ва манзарали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг экиш учун фойдаланиладиган уруғлари, мевалари, кўчатлари, қаламчалари, ўсимликнинг вегетатив йўл билан кўпайтириладиган қисмлари;
уруғликлар тўдаси — келиб чиқиши ва сифати бўйича бир хил бўлган уруғликлар тўплами;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
уруғчилик— уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолият;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
2. Ўрмон хўжаликлари экинлари уруғликларининг нав назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уруғчилик бўйича масъул шахслар томонидан олиб борилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3. Уруғликларнинг генетик (нав) сифати — дала ва лаборатория шароитларида ўтказиладиган нав синовлари натижалари бўйича аниқланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
Уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синови лаборатория таҳлили ўтказиш орқали уларнинг муайян нав (тур)га мансублигини белгилайди ва генетик (нав) сифатини аниқлайди.
2-боб. Генетик (нав) ва уруғ назоратини ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
4. Нав назоратини ўтказиш тартиби қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
экиш учун мўлжалланган уруғликларни йиғиш ёки чет элдан олиб келиш;
5. Ўрмон хўжалиги ўсимликлари уруғликларининг навдорлик даражаси апробация ва лаборатория нав синовлари усуллари орқали текширилади.
6. Уруғликларни жамғариш жараёнини назорат қилиш умумий агротехник усулларда олиб борилади, навларнинг аралашиб кетишига йўл қўйилмайди.
7. Уруғликлар тозалигини назорат қилиш технологик жараёнларни сифатли ташкил этиш орқали амалга оширилади. Техник жиҳозларда уларнинг эксплуатация қилиш йўриқномаси бўлиши зарур.
8. Уруғликларни сақлаш, уларни қадоқлаш ва маркировка қилиш назоратга олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
9. Элита ва асосий уруғликлар, биринчи авлод гибрид уруғликлари 1,0 фоиздан юқори бўлмаган ўзгаришгача қадоқланади.
Қадоқлаш — уруғликлар зарарланишининг олдини оладиган даражада бўлиши керак. Қадоқларда этикетка ва маркировка қилинган ҳолда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
лабораторияда нав синовларини ўтказиш учун уруғлик ишлаб чиқарувчи субъектнинг номи (бундан буён матнда Субъектлар деб юритилади);
тури;
шакли;
нави;
репродукцияси;
нав тозалиги тоифаси;
экиш тартиби;
ҳосил йили;
партияси рақами;
нав тозалиги;
нав ҳужжати ва ҳужжатнинг рақами, берилган вақти.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
11. Уруғликлардан намуналар олиб, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига биноан аккредитациядан ўтган лабораторияларда экспертиза ўтказилиб, уруғлик назорати амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
12. Текшириш учун уруғликлардан намуналар олиш уруғлик етказиб берувчи иштирокида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ходими (бундан буён матнда Масъул шахс деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
13. Аккредитациядан ўтган лабораторияда экспертизадан ўтган уруғликларнинг экиш ва навдорлик сифатлари натижалари бўйича эътироз бўлса, лабораториянинг юқори турувчи масъул шахс томонидан қайтадан ўрганиб чиқилади.
Текшириш натижаларида уруғ таҳлилида фарқ кузатилса, ушбу лаборатория уруғликлар сифати ҳақида олдинги берилган ҳужжатнинг ўрнига янги ҳужжат беради.
14. Субъектлар уруғчилик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари тўғри бўлишини таъминлайди.
15. Дала шароитида уруғликларни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
баҳолаш уруғликларни махсус майдонларда экиш ва кейинчалик уларнинг ўсимликлар бўйича нав сифатларини ўрганиш орқали ўтказилади;
баҳолаш вегетация даврида ўтказилади;
баҳолаш тартиби ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг қайси тур, нав, шаклга мансублигини ҳамда нав тозалигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
3-боб. Лаборатория нав синовларини ўтказиш тартиби
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар]
16. Лаборатория нав синовлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ Институт томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
17. Субъектлар томонидан бериладиган Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ аризага қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни Институт лабораторияларига тақдим этади:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланган уруғликларни таҳлилдан ўтказиш ҳақидаги аризага:
уруғликнинг ёрлиғидан намуна ёки уруғлик тўғрисида маълумот;
б) чет элдан келтириладиган уруғликларни таҳлилдан ўтказиш ҳақидаги аризага:
уруғликка оид норматив ҳужжат нусхаси;
уруғликнинг ёрлиғидан намуна ёки уруғлик тўғрисида маълумот;
уруғликнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс ёки ҳисоб-фактура, фитосанитария сертификати);
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг карантин рухсатномаси.
(17-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
18. Институт томонидан субъектлардан келиб тушган аризалар 10 календарь куни ичида текшириб чиқилади ва лаборатория нав синовлари натижалари тақдим этилади.
Мазкур ҳужжатнинг 17-бандида кўрсатилган барча ҳужжат ва материалларни қабул қилган Институт тегишли тартибда лаборатория нав синовларини ўтказади ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда 2 иш куни ичида аризачига рад этиш хатини жўнатади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
19. Лаборатория нав синовлари вақтида:
маълумотлар банкидан фойдаланган ҳолда бошқа навлардан фарқланадиган хусусиятлар мавжудлиги аниқланади;
визуал таҳлиллар асосида берилган материалларнинг бир хиллиги баҳоланади;
биокимёвий тадқиқотлар электрофорез услубида олиб борилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
20. Лаборатория нав синовларини ўтказиш асосида Институт томонидан субъектларга Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ лаборатория нав синовлари натижаларини тақдим этилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
21. Институт лаборатория шароитида уруғликлар сифатини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли хулосалар беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
22. Ўрмон хўжалиги уруғликлари сифатини экспертизадан ўтказишда барча кўрсаткичлар бўйича амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари бўйича тўлиқ ёки қисман таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
23. Уруғликларни экиш сифатини аниқлаш аккредитациядан ўтган лабораторияда уруғликлар партиясидан ўртача намуналар олиш орқали тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ўтказилади. Навдор уруғликлар сифати апробация далолатномаси билан тасдиқланади.
Экиш ёки сотиш учун мўлжалланган уруғликлардан ўртача намуналар танлаш субъект ёки сотувчининг вакили иштирокида Институт ходими томонидан амалга оширилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
Уруғликлардан ўртача намуналарни танлаш ҳамда гувоҳномалар ёзиш Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда Қоидаларнинг 5-иловасига биноан эса журналларда қайд этилади.
Ўртача намуналар олиш далолатномаси 2 нусхада тузилади. Бир нусхаси субъектга берилади, иккинчи нусхаси лабораторияда қолади.
25. Уруғликлар яроқли деб топилганида Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
Уруғликлар партиясида белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига нисбатан кўп касаллик ва зараркунандалар аниқланса уруғликлар кондициялиги ҳақидаги гувоҳнома берилмайди.
26. Уруғликлар яроқсиз деб топилганида ёки уруғликларнинг меъёрланган кўрсаткичлари тўлиқ таҳлил қилинмаган ҳолатларда Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ уруғликлар таҳлили натижаси қуйидаги ҳолатда расмийлаштирилади ҳамда тақдим этилади:
қисман таҳлил учун олинган уруғликлар наъмуналарида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талаблари меъёрларига мос келмаганда;
барча таҳлилларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса;
намуналар таҳлили натижаларида ўртача арифметик кўрсаткичлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса.
27. Уруғликлар кондициялиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати:
1-синфдаги уруғликлар учун — 8 ой;
2-синфдаги уруғликлар учун — 6 ой.
Уруғликлар кондиционлиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати уруғликлар унувчанлиги таҳлили тугаган кундан бошланган деб ҳисобланади.
Уруғликлар кондиционлиги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг уруғликлар фақатгина унувчанлиги бўйича синовдан ўтказилади.
Такрорий таҳлил ўтказиш Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома амал қилиш муддати тугагунга қадар ўтказилиши керак.
Агар Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳнома уруғликлар яшовчанлиги бўйича берилган ва жамғарилган йили экилмасдан бошқа фондга ўтказилган бўлса, бу кўрсаткичлар бекор қилинади ҳамда қайта тўлиқ унувчанлиги билан бирга таҳлил қилинади.
Агар уруғликлар қайта таҳлил қилинганда унувчанлик олдинги кўрсаткичларини такрорласа, у ҳолда Кондицияли уруғликлар тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
28. Таҳлилдан ортиб қолган уруғликлар экиш ишлари тугагандан сўнг (экиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд ҳисоботи бўйича) 1 ой давомида сақланади.
29. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар Академияси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан келишилган.
Инновацион ривожланиш вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2019 йил 29 апрель
Фанлар академияси Президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2019 йил 29 апрель
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Д. САТТАРОВ
2019 йил 29 апрель
«Ўздавкарантин» инспекцияси бошлиғи И. ЭРГАШЕВ
2019 йил 29 апрель
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига _______________________________________________________дан
(юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
Ариза
Сиздан, лаборатория нав синовларини ўтказишингизни ва уруғликларнинг _________________________________________________________________________________
(ўрмон ўсимлиги, нав, хилма-хиллиги ва репродукция)
кўрсатилган турга тегишлилиги ва тозалигини аниқлашингизни сўраймиз.
Юридик шахс ёки жисмоний шахс тўғрисидаги маълумот:
1. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан ўтказиш) ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки гувоҳнома, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати_______________
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Вакиллар — реализация учун олинган уруғликлар партияси намуналари, шунингдек, баҳсли вазиятларда тўлдирилади______________________________________________________________ _________________________________________________________________________________
Уруғ кўздан кечирилди ва намуна олинди __________________________ ўртача
(стандарт рақам)
Партия намунаси сақланаётган __________________________________________________
(бўлим (бригада))
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига 4-ИЛОВА
Уруғликлар ҳақида гувоҳнома
Т/р
Номланиши
Номланиши
1
2
3
4
5
1) Ўрмон хўжалиги ўсимлиги тури 2) Нави 3) Номи, навдорлик ҳужжати санаси № 4) Нав тозалиги ёки типи, % 5) Репродукция 6) Ҳосил йили 7) Партия рақами 8) Партия массаси, центнер 9) Назорат бирлиги рақами 10) Жой сони 11) Уруғлик сақлаш жойи, омбор рақами, тўлалиги 12) Уруғликлар қачон ва қаердан олинган 13) Уруғликлар қандай қайта ишланган 14) Уруғликлар неча маротаба таҳлилдан ўтказилган ва охирги таҳлил санаси ва рақами 15) Қандайдир модда билан ишлов берилганми ва қандай препарат 16) Қандай таҳлил ўтказиш учун намуна олинган 17) Уруғликларни белгилаш 18) Тақдим этилган уруғликлар сони Қопларда Шиша идишларда Халтачаларда Қадоқланган ҳолда
1. Уруғликлар уруғ сифатини экспертиза қилиш бўйича _______________________________________________________ лабораториясига йўналтирилган.
Намуна олган шахс ________________________________________________
Уруғликни қайта ишлаш муддати ва усули__________________ ёки жўнатувчидан олинган ўртача уруғлик намунаси____________________
(кўрсатилсин)
____________________ кун ______________ой _______________ 20 ____ йилда
(кимдан)
ва ҳозирги вақтда сақланиши________________________________________________________ _______________________________________________________________________________
Ушбу уруғликлар Институт (лабораторияси) томонидан кондицион ва ___________ синфга тегишли деб тан олинади.
Ушбу гувоҳноманинг ҳақиқий амал қилиш муддати____________ 20__ й.
«___» _________ 20__ й.
М.Ў.
Директор________________________
(8-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 4-сонли қарори (рўйхат рақами 3165-1, 23.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2021 й., 10/21/3165-1/1189-сон)
Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, уруғликларнинг сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларига 9-ИЛОВА