Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПРАВОСЛАВ ЧЕРКОВИНИНГ ТОШКЕНТ ВА ЎРТА ОСИЁ ЕПАРХИЯСИГА БЕРИЛАДИГАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳрида Православ Черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 йиллиги юбилейига белгиланган диний-маъмурий марказ қурилишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Православ Черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси Тошкент шаҳрида ўзининг диний-маъмурий маркази қурилиши даврида қурилиш материаллари сотиб олиш ва қурилиш ишларига ҳақ тўлаш учун қўшилган қиймат солиғи ва солиқ солишнинг бошқа шаклларидан истисно тариқасида озод қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган солиққа оид имтиёзларни бериш тартибини кўриб чиқсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 май,
183-сон