Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1991 ЙИЛ 2 НОЯБРДАГИ 279-СОН ҚАРОРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида иқтисодиётни барқарорлаштириш ва инфляцияга қарши сиёсат Кенгашини тузиш тўғрисида» 1991 йил 2 ноябрдаги 279-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида республика вазирликлари ва идораларига, хорижий фирмалар ва ваколатхоналарга, «Экопром» консорциуми раҳбариятига, СССРнинг Швейцариядаги Элчихонасига ва Россия Ташқи ишлар вазирлигига республика Ҳукумати илгари берган барча кафолатларни, мажбуриятлар ва кафилликларни қайтариб олсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 27 февраль,
89-сон