|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.06.2026
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро сифат стандартлари ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сон қарорининг ижроси юзасидан, темир йўл маҳсулотининг халқаро сифат стандартлари ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки, темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган идоравий мансуб синов ва сертификатлаштириш марказлари томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сонли «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
3. «Ўзбекистонтемир йўллари» АЖ «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан тақдим қилинадиган буюртмалар бўйича темир йўл маҳсулотларини синовдан ўтказиш мақсадлари учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг идоравий мансуб ташкилотларининг синов лабораторияларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминласин.
4. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 март,
211-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/211/0934-сон, 06.07.2018 й., 09/18/505/1460-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)