|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.10.2003
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 30 ИЮНДАГИ 250-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички валюта бозорида валюта алмаштириш операциялари ҳажмларини кенгайтириш ва чет элга кетаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг хорижий валютага бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июндаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 95-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчалари орқали Ўзбекистон Республикаси резидентларига хорижий валюта сотишнинг чекланган миқдорини, ички валюта бозорида нақд хорижий валютага бўлган талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 13 июль,
269-сон