Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.01.2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2834-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 1-2018, 1-мҳ ва 2-қ/қ-сонли «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2965, 18.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 19 октябрдаги 5-2016, 12-мҳ, 34-қ/қ-сон қарори (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг изоҳи қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Академик лицейларга ўқитувчилик фаолиятига меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борувчи шахслар учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 апрель,
1-2017-сон
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 апрель,
23-сон
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 апрель,
10-қ/қ-сон
Келишилган:
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 17 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 283-модда)