Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.07.2017
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ–2536-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси республика ўрмон хўжалигини давлат томонидан бошқариш органи функцияларини амалга оширади, ўрмонларнинг сақланиши, қайта барпо этилиши, муҳофаза қилишини ҳамда ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланилиши учун жавоб беради, республика бошқа идораларининг фойдаланилмайдиган ерларда табиатни муҳофаза этувчи ва далаларни иҳота қилувчи дарахтзорлар барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш уларга қарашли корхоналар ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига бошлиқнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин, улар лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси:
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги ҳамда вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Моддий техника таъминоти бўйича республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмасини белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги фирмага айлантириш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 июлдаги 192-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргиликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 15 кун муддатда таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажаралишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 март,
98-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 6-сон, 35-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган —ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарорига мувофиқ ўзкучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда)