|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари («Ўзмонтажмахсусқурилиш») ассоциациясини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 27 октябрдаги ПФ-482-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 27 февралдаги ПҚ-2136-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари («Ўзмонтажмахсусқурилиш») ассоциациясини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 27 октябрдаги ПФ-482-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 июнь,
ПФ-4622-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 283-модда)