|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси Бошқарувининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси Бошқарувининг таркиби тасдиқлансин.
Жамғарма Бошқарувининг таркибидаги шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар Бошқарув таркибига киритилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги ПФ––3272-сонли Фармонининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 19 июль,
ПФ-3463-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 6-7-сон, 131-модда)