|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бошоқли дон экинларининг харид нархларини ошириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ғалла экувчи хўжаликларни бошоқли экинлар дони етиштиришни кўпайтиришга рағбатлантириш мақсадида ва моддий-техника ресурсларига нархларнинг ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 йилги ҳосилидан бошлаб бошоқли экинлар дони учун ўртача харид нархлари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
буғдой — 11000 сўм./т;
жавдар — 10450 сўм./т;
арпа ва сули — 8800 сўм./т;
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда бошоқли экинлар дони учун янги харид нархлари прейскурантини ишлаб чиқсин ва тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 майдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган бошоқли экинлар дони харид нархлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 13 май,
205-сон