|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2016
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий таълим муассасаларида соғлом овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «таълим муассасаларида» сўзларидан кейин «(олий таълим муассасалари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
б) Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги Низомнинг I бўлимига қуйидаги мазмундаги 51-банд қўшилсин:
«51. Олий таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш мазкур муассасалар томонидан амалга оширилганда уларга нисбатан ушбу Низомнинг 6—22-бандлари қоидалари татбиқ этилмайди».
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 ноябрь,
297-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 591-модда)