Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.12.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича ташкил этилган Кенгашлар раисларини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1.Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ташкил этилган кенгашлар раислари таркибида бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Эргашев Аваз‎

—‎

Самарқанд вилояти Жомбой тумани Х. Низаматов номли элита уруғчилик хўжалиги бошлиғи — Пахтачиликни ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб;‎

Зиёдуллаев Зохид Файзуллаевич‎

—‎ ‎

Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти директори — Ғаллачиликни ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб;‎

Бурхонов Зарип‎

—‎ ‎

Қашқадарё вилояти «Китоб» агрофирмаси директори — Сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш ҳамда уларни комплекс қайта ишлаш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб; ‎

Йўлдошев Равшанбек Жўраевич‎

—‎ ‎

Тошкент вилояти Зангиота тумани «MILK AGRO» масъулияти чекланган жамият раиси — Чорвачиликни ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб;‎

Ишанов Хаким Хамидович‎

—‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси — Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ер унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб;‎

Тошболтаев Махамад Тожалиевич‎

—‎ ‎

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорининг биринчи ўринбосари — Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши раиси этиб тасдиқлансин. ‎
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 398-сон ва 2006 йил 23 февралдаги 30-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 апрель,
67-сон