|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
КОММУНАЛ ХИЗМАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолини ичимлик сув, табиий газ ва коммунал хизматлар билан барқарор таъминлаш, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш масалаларида маҳаллий давлат бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳамияти ва масъулиятини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 267-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 октябрдаги ПФ-3811-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 43-44-сон, 424-модда)
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси зиммасига қуйидаги коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклансин:
аҳолига комплекс уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, уни ичимлик суви, марказий иситиш, канализация билан таъминлаш;
уй-жой коммунал хўжалиги объектларини мавсумий фойдаланишга тайёрлаш борасидаги ишларни ўтказиш;
кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;
уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;
шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 апрелдаги ПФ-3601-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 17-18-сон, 126-модда)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳолига коммунал хизматни ташкил қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
коммунал хизматлар бозорида рақобатчилик муҳитини шакллантириш, уй-жой фонди ва бошқа коммунал объектларни бошқариш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш вазифаларини ажратиш мақсадида минтақадаги коммунал хизмат тизимида ислоҳотларни амалга ошириш;
аҳолини тоза ичимлик суви ва газ билан таъминлаш учун сув қувурлари ва газ тармоқларини ривожлантириш борасидаги мақсадли давлат дастурларини ўз қарамоғидаги ҳудудда рўёбга чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўз қарамоғидаги ҳудудда коммунал хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш;
сув, газ, иссиқлик ҳамда бошқа энергия манбаларни сарфини якка тартибда ҳисобга олиш ва тартибга солиш асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
ўз қарамоғидаги ҳудудда техникавий инвентаризация бюросининг фаолиятини ташкил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 19 декабрь,
ПФ-2791-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 12-сон, 181-модда; 2005 й., 17-18-сон, 126-модда; 2006 й., 43-44-сон, 424-модда; 2017 й., 16-сон, 267-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)