|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЎЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ» ФАХРИЙ УНВОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида юксак спорт натижаларига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида» Қонуни.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига мувофиқ ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 август,
ПФ-2069-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 8-сон, 147-модда)