|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
I. Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг қуйидаги Фармонларига ўзгартишлар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)
2. Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг 1997 йил 17 июлдаги «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга банк хизматини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон 1-бандининг учинчи хатбоши бекор қилинсин.
II. Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларга банк хизматини тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 19 майдаги ПФ-1782-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 1 март,
ПФ-2241-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 66-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон)