|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА АҲОЛИГА ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИГА КЎМИР СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги 177-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 341-модда)
2. Белгилансинки:
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг 2,1 млрд сўм миқдоридаги ўз маблағлари ва «Халқ банки» давлат-акциядорлик тижорат банкининг 1 йил имтиёзли даврни қўшган ҳолда 3 йилгача муддатга йиллик 16 фоизли ставка билан бериладиган 7,4 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш ишларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг лойиҳалаш ишлари бошқармаси томонидан 2012 йил 1 апрелгача бўлган муддатда амалга оширилади;
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятининг «Кўмир кон қурилиш» унитар корхонаси ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш учун ер участкаси ажратилишини бир ой муддатда таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 июлдаги 177-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 341-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг ҳажмлари ва нархлари юзасидан назорат ва мониторингни белгиланган тартибда амалга оширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И.Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 февраль,
58-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 87-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 26-сон, 341-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)