|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тузилганлиги муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 январдаги ПФ-314-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбоши;
2) «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 17 февралдаги ПФ-564-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 7 май,
ПФ-3243-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 69-модда)