|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.12.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-792-сонли «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 2004 йил 21 майдадаги 107 (3382)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 апрель,
614-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 233-модда)