|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.1998
|
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 29-бандига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда; № 8, 191-модда; 1992 йил, № 4, 177-модда; № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда; № 6, 240-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддима учинчи хатбошисидаги «чет эл валютаси тушумидан олинадиган солиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 2-модда чиқариб ташлансин.
3. 6-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
«7) жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва ўзга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги фаолиятидан олган даромадларига — 3 фоиз ставка бўйича солиқ солинади».
4. 12-модда қуйидаги мазмундаги хатбоши ва иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«оборот маблағларини кўпайтиришга қаратилган даромад суммасига.
Ушбу моддага мувофиқ берилаётган солиққа доир имтиёзларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган даромадларга солинадиган солиқнинг умумий суммаси имтиёзларни эътиборга олмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ҳисоб-китоб суммасининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак».
5. 19-модданинг:
биринчи қисми 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27) Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим ой ва «Ёдгорлик» жамиятлари, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси, «Соғлом авлод учун» Халқаро хайрия жамғармаси корхоналарининг маҳсулотлари ва хизматлари — солиқдан озод қилинган маблағлар жамиятлар, уюшма ва жамғармаларнинг устав вазифаларини бажаришга ишлатилиши шарти билан;»
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 35 ва 36-бандлар билан тўлдирилсин:
«35) Ўзбекистон Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятига қарашли машиналар турадиган жойларда автотранспортни сақлаш учун кўрсатилган хизматлар;
36) давлат тилини ўқитиш ва иш қоғозларини давлат тилида юритишга ўргатиш борасидаги хизматлар».
6. IV-1 боб чиқариб ташлансин.
7. 30-моддадаги «8» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
8. 33-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати корхоналар мулкига солиқ солиш объекти ҳисобланади».
9. 41-модда 1-бандининг иккинчи қисмидаги «0,5» рақами «0,2» рақами билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1083-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 159-модда)