|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РЕСПУБЛИКА ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 15 НОЯБРДАГИ ПҚ-512-СОН ҚАРОРИ)» 2007 ЙИЛ 4 ЯНВАРДАГИ 7-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 13 августдаги 171-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарори)» 2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорига 3-илованинг «Инфратузилма корхоналари» блокига «Тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги» устуни қўшилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 сентябрь,
199-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 390-модда)