|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.1998
|
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Аҳборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда; № 8, 191-модда; 1992 йил, № 4, 177-модда; № 9, 337-модда; 1993 йил, № 1, 20-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. Муқаддима:
биринчи қисми «ҳуқуқий шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдан» деган сўзлардан кейин Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги мақомини рўёбга чиқариш билан боғлиқ халқаро тўловларни марказлаштирилган асосда амалга ошириш учун барқарор молиявий манбаларни таъминлашдан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютаси муомаласини барқарорлаштиришдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«чет эл валютаси тушумидан олинадиган солиқ»;
охирги қисм чиқариб ташлансин.
2. 3-модда:
1-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
3. 9-модда:
«е)» бандчаси «Афғонистон фахрийларининг иттифоқи» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан, «Наврўз» деган сўздан кейин «Экосан» деган сўз билан тўлдирилсин;
«о)» бандчаси «Қизил ярим ой жамиятининг» деган сўзлардан кейин «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг» деган сўзлар билан «Жамиятнинг» деган сўздан кейин «ҳамда жамғарманинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «р», «с», «т» бандчалар билан тўлдирилсин:
р) «архив ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, уларни таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланиш, иш юритишни такомиллаштириш юзасидан пулли хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар;
с) режа бўйича қилинган харажатларнинг ўз даромадлари билан таъминланмаган қисмини қоплаш учун бюджетдан дотация олувчи корхоналар;
т) Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги почта хизмати корхоналарининг даромадлари».
4. 12-модда:
учинчи хатбошисидан «озиқ-овқат, бинокорлик материаллари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корхоналарнинг аввалги тегишли ҳисобот даврига нисбатан халқ истеъмоли моллари ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш физик ҳажмларини оширганлиги ҳисобига олган даромади суммасига;»
5. 16-модда иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
6. 19-модда:
23-банди «аҳолининг буюртмалари асосида уй-жойни таъмир этиш ва қуриш хизматлари ва корхоналарнинг аҳолига хизматлари;» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
25-бандининг охири «даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналарининг махсулотлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Қизил Ярим ой жамияти» деган сўзлардан кейин «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Жамиятнинг» деган сўздан кейин «ҳамда жамғарманинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
модда қуйидаги мазмундаги 31-34-бандлар билан тўлдирилсин:
«31) экспорт қилинадиган моллар (ишлар, хизматлар);
32) экспорт қилинадиган молларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган чет эл юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта юклаш юзасидан кўрсатилган хизматлари;
33) Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси киностудиялари, кинопрокати ва кинотармоғининг маҳсулотлари ва хизматлари;
34) архив ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, уларни таъмирлаш, муқовалаш ва улардан фойдаланиш, иш юритишни такомиллаштириш юзасидан кўрсатиладиган пулли хизматлар».
7. Қонун IV-1 боб билан тўлдирилсин:
«IV-1 БОБ. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ ТУШУМИДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ
24-1-модда. Солиқ тўловчилар
Ушбу Қонуннинг 1-моддасида санаб ўтилган, мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, шу жумладан жамоа ва давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига оид бошқа корхоналар солиқ тўловчилар ҳисобланадилар.
24-2-модда. Солиқ солиш объекти
Маҳсулотларни, бошқа доимий бойликларни чет эл валютасида сотишдан, (чет эл валютасида ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан) тушган ҳамда сотувдан бўлак чет эл валютасидаги операциялар натижаларида олинган тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади.
24-3-модда. Солиқ ставкалари, солиқ тўлаш ва уни ҳисобга ўтказиш тартиби
Солиқ ставкаларини, солиқ имтиёзлари, солиқларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш ҳамда Республика валюта фондига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар валюта фондлари ҳисобига ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
24-4-модда. Солиқ имтиёзлари
Чет эл валютасидаги тушум, хусусан:
хайрия мақсадларида иона йўсинида тушган чет эл валютасидаги маблағлардан, бу маблағлар мўлжалланган мақсадларга ишлатилган тақдирда;
корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг акциялари брокерлик ўринлари, қимматли қоғозлари ҳақини тўлашдан устав капиталига тушган омонатдан;
валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютаси маблағларидан солиқ олинмайди».
8. 35-модда:
«г)» бандчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, Қизил Ярим ой жамияти ва улар таъсис этган корхоналар ва ташкилотлар мол-мулкига, ушбу маблағлар жамғарма ва жамиятнинг устав вазифаларини бажаришга ишлатилиши шарти билан; диний бирлашмалар ва ташкилотлар мол-мулкига;»
«4. Маҳсулотларни чет эл валютасида сотишдан (чет эл валютасида ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан), сотувдан бўлак операциялар натижасида, шунингдек ўзга тадбиркорлик фаолиятидан келган тушум Ўзбекистон Республикасининг, чет эллик шериклари билан ҳисоб-китоб ишларини олиб борадиган, ваколатли банкларидаги счётларга ўтказилиши шарт, башарти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзгача йўл тутишга рухсат бермаган бўлса.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
856-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 6-сон, 240-модда)